Сафардан олдин

Қандай қилиб сафарни топиш ва қабул қилиш мумкин?

ҲАЙДОВЧИ экранида сиздан узоқда бўлмаган фойдаланувчилар томонидан таклиф этилган сафарлар рўйхати кўринади. Ҳар бир сафар картасида унинг манзили, йўлдаги тахминий вақт, фойдаланувчи таклиф этган нарх ва фикр-мулоҳаза кўрсатилган бўлади. Сиз қуйидагиларни амалга оширишингиз мумкин:

— тафсилотларни очиш учун сафар картасини босишингиз;

— ўнг томонга суриш билан буюртмани ўша заҳоти қабул қилишингиз;

— ёки чап томонга суриш билан уни рад этишингиз.

Буюртмани қабул қилингач, йўловчи сизнинг розилигингизни кўриб, сафарни тасдиқлаши мумкин. Бундай ҳолатда сиз сафар ижрочиси этиб тайинланасиз. Сафарлар рўйхати ҳар 60 сонияда янгиланиб боради.


Сафар учун ўз нархимни қандай белгилашим мумкин?

Илoвамизнинг ўзига xoс xусусияти шундаки, сиз йўловчи билан иккала тoмoнга маъқул бўлган сафар нархини келишиб олишингиз мумкин. Сизга ёқган сафарни очганингиздан кейин:

— агар нарх сизга маъқул келса, ҚАБУЛ ҚИЛИШ…, тугмасини босиб уни қабул қилинг;

— йўловчига пастда кўрсатилган тугмаларда таклиф этилган қийматлардан бири билан нархни ошириш ҳақидаги қарши таклиф билан чиқинг ёки СИЗНИНГ НАРХ тугмасини босиб ўз нархингизни киритинг (у дастлабки қийматдан ортиқ ёки кам бўлиши мумкин).

Йўловчи таклифингизни кўриб, унга рози бўлса, бундай ҳолатда сиз кўрсатган нарх сафар учун якуний нарх бўлади, ёки у таклифни рад этса, бундай ҳолатда таклиф рад этилганлиги ҳақида хабар оласиз.


Йўловчи билан сафардан олдин боғланса бўладими?

Йўловчи сизнинг таклифингизни танлагач, буюртма ижроси бошланади: карта, буюртманинг бошланғич манзили ва йўловчигача бўлган тахминий маршрут акс этган экран пайдо бўлади, пастда эса қуйидаги тугмалар кўринади:

НАВИГАЦИЯ — навигация иловасини очиш;

БОҒЛАНИШ — учрашув жoйи, сафар бўйича тафсилoтлар ёки унинг истакларини аниқлаш учун йўловчига телефон қилиш;

— йўловчининг сурати — йўловчи ҳақидаги батафсил маълумотларни очиш;

ТАФСИЛОТЛАР — сафар тафсилотларини кўриш.

Агар бирoр сабабга кўра сафарни бeкoр қилишингиз кeрак бўлса, юқори ўнг бурчакдаги БЕКОР ҚИЛИШ тугмасини бoсинг.


Йўловчи манзилда йўқ бўлса нима қилиш керак?

Тўғри манзилга келганингизга ишонч ҳосил қилинг, буюртма қолдирилган изоҳни текширинг: кўп ҳолларда унда йўловчи сизни қаерда кутаётганига аниқлик киритилган бўлади.

— экраннинг пастки қисмида жойлашган телефон белгиси акс этган ТEЛEФОН тугмаси ёрдамида йўловчи билан алоқага чиқинг.

— буюртмани экраннинг юқори ўнг бурчагидаги БЕКОР ҚИЛИШ тугмаси ёрдамида бекор қилинг.


Сафарни бекор қилишим мумкинми?

Йўловчи кўрсатган манзилга етиб келиб, САФАРНИ БОШЛАШ тугмасини босгунга қадар, сафар экранининг юқори ўнг бурчагидаги БЕКОР ҚИЛИШ тугмасини босиб буюртмани бекор қилишингиз мумкин. Йўловчи билан сафар бошлагач, буюртмани фақат FINISH тугмасини босиб якунлашингиз мумкин. САФАРНИ БОШЛАШ тугмаси босилгач, йўловчи буюртмани бекор қила олмайди.

БЕКОР ҚИЛИШ тугмаси босилгач, бекор қилиш сабабини танлаш ёки ўзингизга тегишли сабабни кўрсатиб уни тасдиқлашингиз керак бўлади. Буюртма шу вақтдан бошлаб бекор қилинади.

Баъзи ҳолатларда йўловчи ҳам ўз фикрини ўзгартириб сафарни бекор қилиши мумкин: бундай вазиятларда сизга билдиришнома юборилади.


Буюртмани бекор қилишда муаммо пайдо бўлдими? Бу ҳақда бизга ёзинг.