Rida дастуридан фойдаланиш бўйича лицензия келишуви

Диққат! “Rida” (бундан кейинги ўринларда “Илова” деб юритилади) мобил иловасини (ЭҲМ учун дастур) ишлатишни бошлаш орқали сиз бу ерда келтирилган шартларни қабул қилган ва мазкур лицензия келишувини тузган ҳисобланасиз. Қуйида келтирилган шартларга рози бўлмасангиз, Иловадан фойдаланмаслигингиз лозим.

 

Версия санаси 15.10.2019.

Schiphol Boulevard 165, 1118 BG Schiphol, Nederland манзилида рўйхатдан ўтган MLU Africa B.V. компанияси (бундан кейинги ўринларда “Компания” деб юритилади): муомалага лаёқатли ҳар қандай шахсга (кейинги ўринларда “Фойдаланувчи” деб юритилади) қуйида келтирилган шартлар асосида Rida дастуридан фойдаланишга оид Лицензия келишуви (кейинги ўринларда “Лицензия келишуви” деб юритилади) тузишни таклиф қилади.

 

Лицензия келишуви Фойдаланувчи ҳар қандай усул билан, жумладан, Илованинг исталган функцияларидан фойдаланишни бошлаган вақтдан эътиборан тузилган ҳисобланади.

Агар Лицензия келишуви матнида ёки Лицензия келишувининг тегишли версиясида бошқача тартиб кўзда тутилмаган бўлса, Лицензия келишувининг шартлари Иловага, унинг алоҳида функцияларига ва Илованинг барча версияларига нисбатан татбиқ этилади.

  1. Компания вақти-вақти билан Лицензия келишувига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга. Лицензия келишувининг амалдаги версияси Илова ичига ва қуйидаги манзилга доимий жойлаштирилган: https://rida.app/uz/privacy. Фойдаланувчи Иловадан фойдаланишни давом эттириши унинг янги (ўзгартирилган) версиядаги Лицензия келишувига розилигини англатади. Келишув мавзуси
    • Компания Фойдаланувчи қурилмасида ижро қилиш ва Иловани бевосита ўз вазифасига мувофиқ ишлатиш орқали Иловадан фойдаланиш учун Фойдаланувчига истисносиз лицензияни тақдим этади.
    • Фойдаланувчи Илованинг ўзи учун очиқ бўлган функцияларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
    • Илованинг муайян функцияларига қўйилган чекловларни (агар улар мавжуд бўлса) четлаб ўтишга доир ҳар қандай воситаларни қўллаш Фойдаланувчи томонидан лицензия келишувида белгиланган ҳуқуқлар доирасидан ташқарига чиқади ва Компания тарафидан унинг Иловага бўлган мутлақ ҳуқуқларнинг бузилиши деб баҳоланади.
    • Иловадан фойдаланишга оид ушбу истисносиз лицензия бепул тақдим этилади; Илова функционал имкониятларининг Фойдаланувчи учун кириш ҳудуди ва Фойдаланувчи томонидан Иловани ишлатиш муддати билан чекланади; Иловадан фойдаланишга оид ҳисоботнинг Компанияга юборилишини кўзда тутмайди.
    • Фойдаланувчи Иловага ўзгартиришлар, тузатишлар киритиш ёки Иловани декомпиляция қилиш ҳуқуқига эга эмас. Компания манфаатлари ва Фойдаланувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида, фойдаланиш ҳуқуқига оид Лицензия келишуви Фойдаланувчининг Илова билан бирон-бир тарзда боғланиши мумкин бўлган ЭҲМ дастурларини яратиш ҳамда учинчи шахслар ва бошқа Фойдаланувчилар томонидан Иловадан фойдаланиш жараёнида тақдим этилган маълумотларни олиш ҳуқуқини бермайди.
    • Агар амалдаги қонунчиликка мувофиқ, Иловани ишлатиш учун Фойдаланувчидан қўшимча рухсатлар (лицензиялар, сертификатлар ва ҳ.к.) талаб этилса, Фойдаланувчи бундай рухсатларнинг мавжудлигини кафолатлайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, Фойдаланувчи Иловадан фойдаланишда амалдаги қонунчилик талабларини бажариш мажбуриятини олади. Кўрсатилган кафолатлар ва мажбуриятларнинг Фойдаланувчи томонидан бузилиши Лицензия келишувининг бекор бўлишига олиб келади.

 

  1. Функсионал имкониятлар
    • Фойдаланувчи Илованинг барча ёки айрим функцияларидан фойдаланиши учун ҳисоб маълумотларини кўрсатган ҳолда рўйхатдан ўтиши лозим.
    • Иловада рўйхатдан ўтгач, Фойдаланувчи Иловада транспорт воситаларининг ҳайдовчилари сифатида рўйхатдан ўтган ва рўйхатдан ўтишда бундай транспорт воситаларини кўрсатган бошқа фойдаланувчиларни (кейинги ўринларда “Ҳайдовчилар” деб юритилади) излаш, Ҳайдовчиларга уларнинг транспорт воситасида биргаликда сафар қилиш шартларини таклиф қилиш, ҳайдовчиларнинг шартлари билан танишиш, бундай шартларни қабул қилиш ёки рад этиш имкониятига эга бўладилар.
    • Илова ёрдамида Ҳайдовчи бирга сафар қилиш шартларини қидириши, бундай шартларни қабул қилиши, ўз шартларини таклиф қилиши ёки Фойдаланувчи томонидан жойлаштирилган шартларни бутунлай рад этиши мумкин.
    • Бирга сафар қилиш шартлари уларни жойлаштирган Фойдаланувчи ҳақидаги маълумотларни, Фойдаланувчининг бошланғич ва якуний манзили ҳақидаги ахборотларни, биргаликдаги сафар учун Ҳайдовчига Фойдаланувчи томонидан таклиф этилган нарх ҳақидаги маълумотларни, Фойдаланувчининг бошқа маълумотларини (фикр-мулоҳазаларини), бу шартларни қабул қилган ёки нархга оид бошқа шартларни таклиф қилган Ҳайдовчи ҳақидаги маълумотларни, Ҳайдовчи томонидан таклиф қилинган нарх ҳақидаги маълумотларни ва Фойдаланувчиларнинг (шунингдек, Ҳайдовчининг ҳам) телефон рақамларини ўз ичига олади.
    • Биргаликдаги сафарлар учун (муқобил) шартлар қабул қилингандан кейин, Фойдаланувчи Иловадаги функциялар ёрдамида ҳайдовчига тегишли билдиришнома юбориш орқали биргаликдаги сафардан воз кечиши мумкин. Фойдаланувчи бундай функциядан биргаликдаги сафар бошланишидан аввал фойдаланиши мумкин. Биргаликдаги сафарнинг бошлангани Иловада Ҳайдовчидан келган тегишли билдиришнома ёки Фойдаланувчи ва Ҳайдовчига тегишли қурилмалар жойлашувининг аниқланиши асосида (илованинг тегишли версиясида қандай тартиб жорий этилганига қараб) автоматик тарзда белгиланади.
  2. Қўшимча шартлар ва истиснолар
    • Компания биргаликда сафар қилиш бўйича (муқобил) шартлар мазмунини текширмайди ва тасдиқламайди, Фойдаланувчилар билан ҳуқуқий муносабатларда ва улар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларда иштирок этмайди. Илованинг функциялари Фойдаланувчига фақат ахборот мақсадларида тақдим этилган.
    • Компания Фойдаланувчи ва (ёки) Ҳайдовчи учун вакил, агент, бошлиқ, буюртмачи, пудратчи, иш берувчи ёки ижрочи ҳисобланмайди.
    • Биргаликдаги сафарнинг (муқобил) шартларига риоя қилиниши бўйича Фойдаланувчи ёки Ҳайдовчининг барча шикоятлари тегишли Ҳайдовчи ёки Фойдаланувчига юборилиши лозим. Компания шикоятларни қабул қилиш, Фойдаланувчилар (Фойдаланувчилар ва Ҳайдовчилар) ўртасидаги тортишувларни ҳал этишда қатнашмайди ҳамда Фойдаланувчи ва Ҳайдовчи номидан иш юритиш ваколатига эга эмас.
    • Илова “шундайлигича” тақдим этилади, бунда Компания Илованинг барқарор, бехато ва тўғри ишлашини, шунингдек, Илованинг барча ёки айрим функцияларидан фойдаланиш имкониятини кафолатламайди.
    • Илованинг барча ёки айрим функцияларидан фойдаланиш учун Интернет тармоғига уланиш талаб этилади. Фойдаланувчи мустақил равишда Интернет тармоғига кириш учун пул тўлайди ва (зарур ҳолларда) қурилмани интернет тармоғига кириш учун созлайди.
    • Илова Фойдаланувчи уни ишлатишдан кутган талабларига жавоб беришини Компания кафолатламайди. Фойдаланувчи Иловадан хавфларни инобатга олган ҳолда фойдаланади. Компания Иловадан фойдаланиш жараёнида ёки унинг якунида, ёхуд ундан фойдаланиш имконсиз экани сабабли Фойдаланувчи учун юзага келган ҳар қандай оқибатлар учун жавобгарликни зиммасига олмайди.
  3. Фойдаланувчи маълумотлари
    • Иловадан фойдаланишни бошлаш билан Фойдаланувчи Компанияга Иловадан фойдаланиш, биргаликдаги сафарларни амалга оширишда шартларни қидириш ва саралаш учун ўзининг шахсий ахборотларини (жумладан шахший маълумотларини) қайта ишлашга рухсат беради. Амалдаги қонунчилик талабларига биноан, Фойдаланувчи бундай розиликни бекор қилиш ҳуқуқига эга.  
    • Бу билан Фойдаланувчи Компания унга тегишли маълумотларни дастурнинг функционал имкониятларини тақдим этиш учун зарур ва етарли ҳар қандай, хусусан автоматлашган ва автоматлашмаган усул билан, жумладан трансчегаравий узатиш (шу қаторда ETS 103 Европа Иттифоқи конвенцияси иштирокчиси бўлмаган, Европа Иттифоқи ва Швейцария Конфедерациясига кирмаган давлатлар), учинчи шахсларга узатиш (жумладан, биргаликдаги сафарларнинг (муқобил) шартлари йўналиши функцияларини тақдим этиш мақсадида бошқа Фойдаланувчилар ва ўз қурилмалари ва серверларида маълумот жойлаштириш билан техник, ташкилий ва инфратузилмавий кўмак тақдим этаётган ташкилотлар) орқали қайта ишлаши ҳақида хабардор ва бунга рози ҳисобланади.
    • Компания Фойдаланувчи томонидан рўйхатдан ўтиш ва Илова функцияларидан фойдаланиш давомида ўзи берган, шунингдек, Фойдаланувчи тақдим этган қурилмадаги операцион тизим хавфсизлиги созламаларига мувофиқ келувчи маълумотлардан фойдаланишга рухсатни инобатга олиб, Фойдаланувчи операцион тизими оддий воситаси имкониятларидан келиб чиққан ҳолда қўлга киритилган маълумотларни қайта ишлайди.
    • Фойдаланувчи маълумотларини қайта ишлаш Илова функционал имкониятини тақдим этиш, Фойдаланувчига (Фойдаланувчи ёрдам хизматига мурожаат этган ҳолатларда) техник ёрдам кўрсатиш, Компания ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга ошириш (жумладан реклама кўрсатиш, интеллектуал мулк, Компаниянинг ахборот ва тижорий хавфсизлиги ҳимояси, Компанияни ҳуқуқий ҳимоя қилиш имкониятлари, Компанияга нисбатан амалда бўлган қонун талабларини ижро этиш) мақсадида амалга оширилади.
    • Фойдаланувчи Компаниядан унга тегишли маълумотларни қайта ишлаш тартиби ҳақида қўшимча маълумот сўрашга ҳақли, бунинг учун у Иловадаги боғланиш шакли орқали хабар юбориши керак. Агар амалдаги қонунчилик шаклга ёки бундай сўровнома таркибига нисбатан зарур талабларни назарда тутса, Компания қонунчилик талабларига риоя қилиш учун Фойдаланувчи номидан бундай сўровномани юборган шахснинг юзини идентификациялаш жараёнидан ташқари, қўшимча маълумотларни талаб қилиш ҳуқуқига эгадир.
    • Фойдаланувчи Иловадаги Фойдаланувчи маълумотлари ва ҳисобини бутунлай ўчиришни талаб қилиши мумкин, бунинг учун Иловадаги боғланиш шакли орқали хабар юборилади. Компания бундай талабни амалдаги қонунчиликда белгиланган муддат ичида бажаради. Агар амалдаги қонунчиликда бошқача тартиб кўзда тутилмаган бўлса, Компания Фойдаланувчи маълумотларини Фойдаланувчининг уларни ўчириш ҳақидаги сўровномасидан кейин умумий даъво муддати давомида сақлайди.
  4. Бошқа ҳолатлар
    • Иловадан фойдаланиш вақтида бошқа фойдаланувчилар, компаниялар ва учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларига путур етказадиган, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, тарқатиш ва узатиш тақиқланган, бошқа фойдаланувчилар, компаниялар ва учинчи шахсларга нисбатан ҳақоратли, беадаб сўкинишлар, ор-номусни камситувчи, обрўсизлантирувчи, туҳмат, чалғитувчи, очиқ ва яширин реклама, зарарли кодлар, порнографик мазмундаги, қонун ва ахлоққа зид ҳамда шу каби мавзудаги маълумот ва материалларни бошқа фойдаланувчилар ва учинчи шахсларга узатиш ва жойлаш (фойдаланиш ҳуқуқини очиш) тақиқланади.
    • Компания Фойдаланувчилар (жумладан, Ҳайдовчилар) томонидан тақдим этилган ва Илова орқали бошқа Фойдаланувчиларга узатган маълумотларининг ишончлилигини назорат қилмайди. Бошқа фойдаланувчилардан олинган ёки иловада келтирилган маълумотлар мазмуни Лицензия келишувини ёки амалдаги қонунчиликни бузяпти, деб ҳисоблаган Фойдаланувчи Компанияга ўз ҳуқуқий ва техник имкониятлари доирасида зарур чораларни кўриши учун бундай маълумотлар ҳақида шикоят юбориши мумкин.
    • Иловада учинчи шахс сайтларига оид реклама ва (ёки) ҳаволалар бўлиши мумкин. Компания бундай сайтлар контентини назорат қилмайди ва бундай сайтларга ўтиш хавфсиз, улардаги маълумотлар эса ишончли бўлишини кафолатламайди.

5.4      Компания ва Фойдаланувчи ўртасидаги Лицензия келишуви ва ҳуқуқий муносабатлар, жумладан, Лицензия келишуви билан тартибга солинмаган ҳуқуқий муносабатлар Нидерландия қонунчилиги билан тартибга солинади.