Сафардан кейин

Сафарлар тарихини қандай қилиб кўриш мумкин?

Сафарлар тарихида буюртмаларингиз ва уларнинг тафсилотларини кузатишингиз, шу билан бирга, ҳайдовчига қўйган баҳоларингизни кўришингиз мумкин.

Сафарлар тарихини илованинг бош экранида САФАРЛАР тугмасини босиш орқали кўриш мумкин, экран пастида сафарларингиз рўйхати чиқади.


Ҳайдовчи ҳақидаги шарҳ ва сафарни баҳолаш нима учун керак?

Сафар давомида ёки у тугаганидан кейин беш балли шкала бўйича 1 дан 5 гача баҳолаганингиз сингари ҳиссиётларингизни аниқ тасвирлаб берувчи эможилардан бирини танланг. Уларнинг остида эса шарҳ қолдирса бўлади: унда сизга нима ёққани ва нима ёқмаганини батафсил ёзишингиз мумкин.

Ҳайдовчилар ҳам сафардан кейин худди шундай йўловчиларни баҳолашларини унутманг, бу баҳолар йўловчи рейтингига таъсир қилади.

Ҳар бир шарҳ ҳайдовчининг рейтингига таъсир қилади. Ушбу рейтинг ҳайдовчи ўзининг хизматларини таклиф қилган барча фойдаланувчиларга кўринади.

Зарур ҳолларда мутахассисларимиз вазиятга ўз вақтида чора кўриши учун, сафарга оид ёзма шарҳингиз бевосита хизматимизнинг қўллаб-қувватлаш марказига келиб тушади.

Афсуски, шарҳларни қайтариб ва ўзгартириб бўлмайди.


Рейтинг нима ва у қандай ҳисобланади?

Ҳар бир ҳайдовчи сафардан сўнг йўловчига баҳо қўяди ва кенгайтирилган шарҳ қолдириши ҳам мумкин. Рейтинг ҳайдовчилар томонидан фойдаланувчига 1 дан 5 гача бўлган шкала бўйича қўйилган барча баҳоларнинг ўртача қиймати сифатида ҳисобланади. Уни ён менюда исмингиз ва суратингиз кўрсатилган сатрни босиб кўришингиз мумкин.

Сиз буюртмани жойлаштирган вақтингизда ҳайдовчилар рейтингингизни кўришади. Улар шунга асосланиб, сиз таклиф қилган сафарни танлаш ёки танламасликни белгилайдилар.

Ҳайдовчиларга нисбатан ҳурматли муносабатда бўлинг, тартибли ва пухта йўловчи бўлинг, хавфсизлик ва хизматимиз қоидаларига риоя қилинг, шунда ҳайдовчилар сафардан кейин сизга кўпроқ яхши баҳо қўядилар.


Нарсаларни машинада унутиб қолдирганда нима қилиш керак?

Сафардан кейин нарсаларингиз машинада қолганини аниқласангиз, ҳайдовчи билан боғланишга уриниб кўринг. Буни сафар якунлангандан кейин 3 соат ичида амалга ошириш мумкин:

— иловада сафарлар тарихига киринг (экраннинг пастки қисмидаги САФАРЛАР тугмаси);

— керакли сафарни танланг;

ҲАЙДОВЧИГА ТEЛEФОН ҚИЛИШ тугмасини босинг.

Агар ҳайдовчи билан боғланиш имкони бўлмаса ёки сафар тугаганига 3 соатдан ўтган бўлса, ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишингиз мумкин.